ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, 2021 йилда хорижий давлатлардан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори 1/3 миқдорида ошган.
Хусусан, ушбу йилнинг 11 ойи ҳисобида хориждан Ўзбекистонга валюта ўтказмалари миқдори $7,3 млрд. долларни ташкил қилган. Бу ўтган йил кўрсатгичларига нисбатан 35% юқори. Банк хабарига кўра, ушбу кўрсатгич истеъмол талабини юқори даражада ушлаб турган омиллардан биридир.
Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилда иқтисодий ўсиш суръати ҳам кутилган даражада юқори бўлган. 2021 йилнинг 11 ойида иқтисодий ўсиш даражаси 6,5-7,2% ни ташкил қилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга йил бошидан буён сўм-доллар нинг алмашув курси 10 449–10 787 атрофида бўлиб турган, лекин Ноябрь ойида сўмнинг қадрсизланиши бироз тезлашган. Йил бошидан буён сўм курси 3%га пасайган.