Тошкентда коронавирус қурбонлари бўлган тиббиёт ходимлари хотираси абадийлаштирилади

Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, коронавирусдан 1 428 киши вафот этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Тошкентда пандемия билан кураш давомида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган акция бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
11 декабрь куни соат 10:00 да Ғалаба боғига кириш олдидаги майдончада Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишлари бошланади. Биринчи босқичда 61 та дарахт: чинор, қайрағоч ва акациялар экилади.
Акция Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси ва Олмазор туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, 2021 йил 8 декабригача коронавирусдан 1 428 киши вафот этган. Шулардан қанчаси тиббиёт ходимлари экани очиқланмаган.
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси жонлантириш бўлимида асосан кимлар даволанмоқда>>>