Тошкент-Хоразм йўналишида кетаёган поезд аёлни уриб юборди

Тошкент-Хоразм йўналишида кетаёган поезд одам уриб юборди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент-Хоразм йўналишида кетаёган поезд одам уриб юборганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, 8 декабрь куни соат 09.25ларда 43 ёшли аёл ўзини эҳтиётсизлиги туфайли “Истиқлол-Ҳазорасп” йўналишида келаётган йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида олган оғир тан жарохатлари билан воқеа жойида вафот этди.
Ҳолат юзасидан Урганч транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.