Саакашвили икки ойга телефон қўнғироқларидан маҳрум қилинди

Грузиянинг собиқ президентига интизомни бузгани учун икки ойга телефон қўнғироқларини амалга ошириш тақиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Грузия қамоқхонаси маъмурияти мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига интизомни бузгани учун икки ойга телефон қўнғироқларини амалга оширишини тақиқлади, деб хабар бермоқда Sputnik Грузия.
Унинг адвокати Шота Тутберидзенинг сўзларига кўра, Саакашвили ҳибсга олиш тўғрисидаги Кодекнинг бир неча низомини бузган. Собиқ раҳбар етказган зарар 70 ларини (23 доллар атрофида) ташкил этади ва шу боис унга нисбатан икки ойга телефон суҳбатидан чеклаш тарзидаги интизомий жазо қўлланилган.
Адвокат бу қарорни асоссиз ва ноқонуний деб ҳисоблашини билдирган ва қамоқхона қарори устидан шикоят келтирмоқчи.
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисида қўлга олинди
Саакашвили 2004 йилнинг январидан 2013 йилнинг ноябригача Грузияни бошқарган ва муддати тугашига бир неча кун қолганида мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг унга қарши тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитасига ҳукм чиқарилга. Саакашвили сиртдан уч йил ва олти йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Жорий йил октябрида унга Грузия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш айблови қўйилди. Бу модда беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади. Сўнгги йилларда Михаил Саакашвили Украинада яшаб келаётган эди ва бу мамлакат фуқаролигига эга.