Россияда меҳнат мигрантлари кимга кўпроқ ишониши аниқланди - ижтимоий сўров

Мигрантлар Россияда қийин аҳволга тушиб қолганда кимга мурожаат қилиши аниқланди ҳаётига таъсир қилувчи асосий омиллар аниқланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Россия Федерациясида бугун вақтинча бўлиб турган миллионлаб Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари оғир шароитга тушиб қолганда кимга мурожаат қилиши аниқланди.
Россия Мигрантлар федерацияси ўтказган сўровида қуйидагилар аниқланди:
иш ёки турар жой юзасидан бирор муаммо пайдо бўлганда, мигрантларнинг фақат 3% миллий диний ташкилотлар ёки диаспораларга мурожаат қилишга тайёр;
шунингдек, аксарият керакли маълумотни интернет ёки дўстлар, таниш-билишлар орқали қидиради;
Ундан ташқари, сўровда иштирок этганларнинг 55,9 фоизи Россияда ўзларига нисбатан салбий муносабат ҳис қилмаётганликларини маълум қилишган ва Россияга келганига 5 йилдан кўп бўлган респондентларнинг 57% Россияда бир умрга қолиш нияти борлиги билдирган.
Лекин шу билан бирга Россияга келганига 3 йилдан кўп бўлмаган меҳнат мигрантлари орасида Россияда бир умрга қолишни истаганлар 30%ни ташкил қилади.
Маълумот учун, Россия Мигрантлар федерацияси (ФМР) томонидан ўтказилган сўровда 4739 нафар ишчилар иштирок этган.