Россия олийгоҳи туркий дунё йўналиши бўйича магистратурага бюджет ўринлари очди

Бўлажак магистрантлар Катта Олтой халқлари этнографиясини, Россининг Шарқий ва Марказий Осиё давлатларидаги сиёсатини, халқаро ва ҳудудий интеграцион жараёнларни, бадиий маданият ва санъат тарихини ҳамда рақамли технологияларни ўрганишади.
Sputnik
Ўзбекистонлик абитуриентлар Россиянинг Сибирь ўлкасидаги энг йирик ОТМлардан бирига бюджет асосида ўқишга кириши мумкин. Олтой Давлат университетининг “Катта Олтой” олтойчилик ва туркшунослик илмий-таълим маркази (ОлтДУнинг “Катта Олтой” ИТМ) “Туркий дунё этномаданияти: арт-амалиёт ва креатив индустрия” магистрлик дастурига 2022 йилда тўққизта бюджет ўринлари ташкил қилинганини эълон қилди.
Магистратурага биринчи танлов ўтган 2021 йилда бўлиб ўтди. Ҳозир дунёнинг турли давлатларидан келган 20 киши турк дунёсининг этник маданиятшунослигини ўрганмоқда.
“Магистрлик дастур асосида – Катта Олтой ҳудудлари маданиятида туркий кодни ўрганиш туради. Ўқиш даврида талабалар гуманитар ҳамкорлик, Марказий Осиё халқларининг бадиий меросини оммавийлаштириш бўйича йирик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва авмалга ошириш билан шуғулланишади. Бўлажак магистрантлар халқаро олимлар гуруҳи раҳбарлиги остида ишлашади”, - деб изоҳ берди дастур ишлаб чиқувчиларидан бири, санъатшунослик фанлари доктори, ОлтДУ Гуманитар фанлар институти директори Лариса Нехвядович.
Таълим дастури Абай номидаги Қозоғистон Миллий педагогик университети билан биргаликда ишлаб чиқилган. Талабалар икки ОТМда фанларини модуллар асосида ўрганишади. Шу сабабли ҳам ўқишни битирганидан сўнг улар икки олийгоҳ дипломларини олишлари мумкин.
“Россия таълими Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда ишга жойлашиш учун янги имкониятлар очади. Бизнинг халқ учун Катта Олтой мавзуси жуда муҳим ва ушбу мавзуни ўрганиш бизнинг халқимиз учун жуда муҳим. Ушбу дастурни ўрганиш турк дунёси ҳақида чуқур ва ҳар томонлама тасаввур олиш, нафақат ўз давлати тарихи, балким Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари тажрибасини ҳам ўрганиш имконини беради. Ундан ташқари менинг фикримча ОлтДУ ўқитувчиари — ҳақиқий мутахассислар. Улар хорижий талабаларга жуда илиқ муносабат ва ҳар доим ёрдамга келишга тайёр”, - дейди ОлтДУнинг самарқандлик магистранти Фаррух Тошниезов.
Бўлажак магистрантлар Катта Олтой халқлари этнографияси, Россининг Шарқий ва Марказий Осиё давлатларидаги сиёсатини, халқаро ва ҳудудий интеграцион жараёнларни, миллий бадиий маданиятини, бадиий қадриятларни ва моддий бойликларни реставрация қилиш ва сақлаш сирларини, бадиий маданият ва санъат тарихини, замонавий безак санъатини ҳамда рақамли технологияларни ўрганишади.
Магистрант АлтГУ Фаррух Тошниезов
ОлтДУ ўқитувчилари орасида талабалар билан Россия Маданият вазирлигининг маданий қадриятлар бўйича эксперти, санъатшунилик фанлари номзоди, бут (икона) тузатиш устахонаси реставратори Галина Булгаева, Россия Фанлар академиянинг Сибирь бўлими етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Ирина Октябрьская, педагогика фанлари номзоди, Абай номидаги Қозоғистон Миллий педагогика университети профессори, Қозоғистон Рассомлар иттифоқи аъзоси, ЮНЕСКО ва ИСЕКОнинг номоддий бойликларни қўриқлаш бўйича Миллий комиссия эксперти, Марказий Осиёда маданиятлараро ижодий уюшма эксперти Жанерке Шайгозова ва бошқалар иштирок этади.
“Туркий дунёнинг этник маданиятшунослиги: арт-амалиётлар ва креатив индустрия” – магистрлик дастури “Катта Олтойнинг Турк-мўғул дунёси: тарих ва ҳозирги замондаги бирлик ва кўп қиёфалик” лойиҳаси доирасида Россиянинг Илм-фан ва олий таълим вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, “Катта Олтой” дастури доирасида 2022 йилда яна бешта магистрлик дастурига танлов эълон қилинади: “Катта Олтой медиа ҳудудининг ижтимоий хавфсизлиги”, “Марказий Осиёда ҳудудий таҳлил ва табиатдан фойдаланиш”, “Марказий Осиёда чегараларузра савдо: менежмент ва маркетинг”, “Шимолйи ва Марказий Осиё ҳудуларининг барқарор ривожланиши учун рақамли технологияларга асосланган ахборот таҳлили” ва “Туркшунослик”.