Ҳамдўстлик мамлакатлари билан савдо Ўзбекистон иқтисодиётига қай даражада таъсир кўрсатмоқда ва республика ўз навбатида қўшни давлатларга пандемия вақтида қандай ёрдам берди?
Sputnik Ўзбекистон бу саволларга экспертлардан жавобни олди, улар мамлакатнинг МДҲга аъзолигидан олган 3та асосий афзалликни таъкидлаб ўтишди.
1. Ташқи савдонинг ўсиши
Ҳамдўстликка аъзо бўлиш натижасида Ўзбекистон ўнта давлатдан иборат бозорга эга бўлди, деб ҳисоблайди МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин.
МДҲ Ижроия қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг улуши 32 %ни ташкил этади. Агар 2000 йилда республиканинг МДҲ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 2 млрд $ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 12,3 млрд $га етди.
Жорий йилнинг январ-октябр ойлари натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,7 млрд $ни ташкил этади, демак: МДҲ билан товар айирбошлаш республикадаги жами ташқи савдо айланмасининг 37,6 %ни ташкил қилади.
Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2000 йилдаги 8 млрд $дан 2020 йилда 36,5 млрд $га кўтарилди.
Ишлаб чиқаришнинг ўсиши ишлаб чиқаришни модернизация қилишни тезлаштирмоқда, чунки мамлакат ўз маҳсулотларига ортиб бораётган талабни қондириши керак. Бу асосан қишлоқ хўжалигига таъсир қилди
МДҲ Ижроия қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 2000 йилдаги 5,8 млрд $дан 2020 йилда 25,9 млрд $га ошди.
2. Визасиз режим
Ўзбекистон учун МДҲ шунчаки мулоқот платфомасини эмас, республика президенти Шавкат Мирзиёев бир неча бор таъкидлаган: “Биз учун - бу устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликнинг энг муҳим институтдир”.
Бу соҳалардан бири меҳнат бозори, дейди Владимир Жарихин.
Ўзбекистон фуқаролари МДҲ таркибига кирувчи давлатларга визасиз боришлари мумкин, бундан ташқари улар у ерда ишлашлари мумкин, бу эса умумий мулоқот тили - рус тили ёрдам беради. Ўзбекистондан келган ишчилар асосан Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилмоқда
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён республиканинг 84,5 минг нафардан ортиқ фуқароси Россияга ташкиллаштирилган танлов асосида ишга жалб қилинган, Қозоғистонга эса 6,2 минг киши.
“Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи юқори”, - дейди Владимир Жарихин (агар 2000 йилда республиканинг доимий аҳолиси 24,8 млн бўлган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 34 млндан ошди – Sputnik). МДҲ бу ҳолатда кадрлар ресурсларини қўллаб-қувватлаш вазифасини бажаради.
Ўтмишда МДҲ давлатларида иш топиш имконияти Ўзбекистондаги кўплаб ижтимоий-сиёсий масалаларни бартараф этишга имкон берди, деб ҳисоблайди Жарихин.
"Агар ортиқча ишчи кучи мамлакат ичида бўлганда улар пайдо бўлиши мумкин эди", - дейди сиёсатшунос.
Айни пайтда Ўзбекистон учун иш ўринлари Россия ва Қозоғистон билан қўшма лойиҳалар асосида яратилмоқда, мисол тариқасида Қозоғистон яратмоқчи бўлган трансчегаравий хаблар тизими.
3. Пандемия даврида ҳамкорлик
“МДҲ вақти-вақти билан ташкилот сифатида танқидга учраганди, бироқ 2020 йил ҳамдўстликнинг афзалликлари яққол кўриниб турибди”, - дейди ФА Марказий Осиё, Кавказ ва Урал-Волгани ўрганиш маркази институти катта илмий ходими Азиз Ниёзи.
“МДҲ давлатлари пандемия бошланишининисбатан осонлик билан бошдан кечирди, COVID-19га қарши биргаликдаги иш бунга катта ҳисса қўшди”.
Экспертнинг сўзларига кўра, гап Россиядан келган салмоқли қисми гуманитар ёрдам, товарларни ташиш билан боғлиқ логистика масалалари, шунингдек, санитария-эпидемиология хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумий чора-тадбирлар муҳокамақилингани ҳақида кетмоқда: масалан, Ўзбекистон фуқаролари Россияга йўл олганда "COVID-19сиз саёҳат" иловасидан фойдаланмоқда.
2020 йилда МДҲ учун муҳим ролни Ўзбекистон ўйнади, у ўтган йили ташкилот ташкил топганидан бери илк бор Ҳамдўстликка раислик қилди.
“Ўзбекистон ўзининг эҳтиёткор сиёсати билан ҳаммага маълум, унда кескин ҳаракатлар йўқ ва бу қисман мамлакатнинг МДҲга раислигида ёрдам берди, чунки 2020 йил ҳақиқатан ҳам оғир йил бўлди”, — дея таъкидлайди Ниёзи ва пандемияга қарамай, Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги даврида 100та тадбир ўтказилди ва 70тадан ортиқ ҳужжат қабул қилинди.