Мигрантлар муаммоли вазиятларда қаерга мурожаат қилади? Сўров

Россия мигрантлар федерацияси Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантлар орасида сўров ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Мигрантлар учун диаспоралар муҳим рол ўйнамайди, деди Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов.
ФМР ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, Россияга ишлаш учун кетган хорижликларнинг аксарияти - Ўзбекистондан.
Иш ёки уй-жой билан боғлиқ муаммоларга дуч келса, мигрантларнинг атиги 3 %дан камроғи диний бирлашмалар ёки диаспораларга мурожаат қилишади.
Одатда мигрантлар керакли маълумотларни интернетда излашади ёки дўстларидан сўрашади: бу улар учун энг ишончли манба ҳисобланади.
>> Мигрантларнинг маоши: сўров натижалари