ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Ўзбекистонлик ошпазлар Экспо Дубай 2020 халқаро кўргазмаси доирасида бир тонна ош пиширилди. Ош пишириш жараёни кўргазманинг кириш қисмида жойлашган улкан экранда намойиш қилиниб турди.
Ушбу гастрономик томошанинг муаллифи ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддик Чустий бўлди.
Паловнинг хушбўй ҳиди, карнай ва сурнайларнинг жарангдор овози Ўзбекистон павильонига минглаб меҳмонларни жамлади. Табиийки, афсонавий ўзбек ошини татиб кўрмоқчи бўлганларда узундан узоқ навбат пайдо бўлди, - деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Шу куни Ўзбекистон павильонида 2 мингдан ортиқ кишилар паловни татиб кўришга муваффақ бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йил олдин Баҳриддий чустий бошчилигидаги ошпазлар жамоаси Тошкентда 7 тонналик палов пишириб Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.
Бахриддин Чустий приготовил 1 тонну праздничного плова в рамках Дня Узбекистана на Всемирной выставке "ЭКСПО-2020"