Тошкент вилоятида Пском ГЭСи қурилмоқда – видео

Тошкент вилоятида Пском ГЭСи қурилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Тошкент вилоятида Пском ГЭСи қурилмоқда.
Янги ГЭС электр энергия ишлаб чиқариш қуввати бўйича Чорвоқ ГЭСидан кейин иккинчи ўринда бўлади.
Сув омбори 500 миллион куб метр сиғимга эга, истеъмолчиларга сувни тўғри етказиб беришни имконини беради.
Лойиҳага 788 млн $ сарфлаш кўзда тутилган. Россиянинг “ВЭБ.РФ” ривожланиш корпорацияси қурилиш учун 75 млн $ кредит ажратди.
ГЭС 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.