ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Волгораддан Фарғонага мунтазам парвозларни йўлга қўйди.
“Uzbekistan Airports” хабарига кўра, 7 декабрь куни Фарғона халқаро аэропортида S7 Airlines самолётининг илк парвози кутиб олинган.
Волгоград – Тошкент – Волгоград парвози ҳафтанинг сешанба кунлари А320 ва А321 самолётларида амалга оширилади.
Аввалроқ Наманган ва Санкт-Петербург ўртасида мунтазам парвоз йўлга қўйилгани хабар қилинган эди.