Маданият вазирлиги ходимлари ишда дўппи кийишни бошлашди – видео

Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус орқали миллий анъаналар тарғиб этишда намуна кўрсатиш мақсад қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Маданият вазирлиги ходимлари эндиликда одатдаги иш кунида дўппи кийиб юришади. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
“Ҳар бир миллату-элатда миллий урф-одат, анъана ва қадриятларга ҳурмат билан ёндашилган. Хусусан, дўппи, беқасам тўн, шойи белбоғ каби халқимизнинг миллий либослари бугунги кунда ҳам ўз қадрини, баҳосини йўқотмаган. Шу қадриятларга садоқат билан қараб, миллий анъаналарни тарғиб этиш учун янги ташаббусни бошладик”, — дейди вазир.
Энди Маданият вазирлиги ходимлари одатдаги иш кунида ўзбек миллий бош кийими саналган дўппи кийишади.
“Мазкур ташаббус орқали миллий анъаналар тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилганмиз”, - дейди Назарбеков.