ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон аҳоли учун энг арзон электр энергияси бўйича жаҳон рейтингида 7-ўринни эгаллади. Тегишли маълумотлар Британиянинг Cable.co.uk эксперт портали томонидан тақдим этилган.
Мутахассислар 230та давлатда электр энергияси нархларини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, энг арзон энергия манбалари - Шимолий Африка, Саҳрои Кабирдан жанубий Африка ва собиқ СССР давлатларида.
Қирғизистон Марказий Осиё минтақасида етакчи ҳисобланади. У жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллади, фуқаролар бир киловатт-соат электр энергияси учун 0,017 $ тўлайди.
Тожикистон бир киловатт-соат нархи 0,023 $ билан 6-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси 0,027 $ ташкил қилади. Бу жаҳон рейтингида 16-ўринда бўлган Қозоғистондан (0,039 доллар) арзонроқ.
Дунёда энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океанининг олис орол давлатлари, шунингдек, Германия ва Сомалида, бу мамлакатлар аҳолиси бир киловатт-соат учун 0,30 дан 0,69 $гача тўлашлари лозим.