Бир ой давомида мигрантлар Польша ҳарбийларининг қаттиқ қаршиликларига дуч келган ҳолда очиқ ҳавода жон сақлашди, шундан сўнг - улар чегара зонасидаги логистика марказига кўчиб ўтди, деб ёзди Sputnik Беларус.
Бу ерда улар иссиқ овқат ва сув билан таъминланган, Қизил Хоч ва кўплаб волонтерлар уларга иссиқ кийимлар, кўрпа-тўшаклар ва бошқа зарур нарсаларни олиб келишмоқда, армия ҳаммоми ишламоқда, автоулов дўконининг келиши ташкил этилган.
Иссиқ мамлакатлардан келган мигрантлар учун биринчи синов қор бўлди, кўплаб мигрантлар, айниқса болалар, ҳаётларида биринчи марта уни кўришди ва бир кун олдин қаттиқ декабр аёзи бўлди: ҳаво ҳарорати -10 даражага тушди.
Одатда гавжум бўлган логистика маркази бўм-бўш: аёз ироқлик ва сурияликларни логистика марказига ўтишга мажбур қилди. Улар вақтинчалик уйларини жиҳозлашда давом этмоқда.
Улар қачон доимий уй-жойга эга бўлишлари ҳозирча номаълум.