Тошкентда оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бошланди

ЖЧда Ўзбекистон шарафини 14 нафар оғир атлетикачи ҳимоя қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Тошкент шаҳрида 7 декабрь куни оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ).
Беллашувлар “Юнусобод спорт мажмуаси”да бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган мусобақада 80 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Ушбу дунё биринчилигида 14 нафар оғир атлетикачи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Улар орасида Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Адҳам Эргашев, Кумушхон Файзуллаева, Достон Ёқубов каби тажрибали спортчилар ҳам бор.
Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Осиё-Океания чемпионатида биринчи бўлишди