Танзила Нарбаева аёл раҳбар қандай бўлиши кераклигини айтиб берди

Олий Мажлис Сенати раисининг сўзларига кўра, аёл кишининг бошқарув услуби хотиржамроқ, мувозанатлироқ, юмшоқроқ бўлади, майда нарсаларга ҳам эътибор берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Олий Мажлис Раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда аёл раҳбар кишининг бошқарув услуби ҳақида батафсил айтиб берди.
Журналистнинг Ўзбекистонда аёл кишининг раҳбар бўлиши қийинми, - деган саволига Сенат раиси қуйидагича жавоб берди.
– Мамлакатимизда аёлларнинг раҳбарлик қилиш анъанаси нисбатан яқинда пайдо бўлган. Бир пайтлар аёл кишининг раҳбар бўлиши истисно сифатида қабул қилинар эди. Бироқ тартиблар ўзгармоқда ва бугун аёллар бизнес соҳасида ўзларининг қадр-қимматини исботлади.
Аёл кишининг бошқарув услуби хотиржамроқ, мувозанатлироқ, юмшоқроқдир. Ўз ишида қатъиятлилик, сабр-тоқат ва нарсаларни охирига етказиш қобилияти етакчи аёлга муваффақиятга эришишга ёрдам беради. Агар компания аёл томонидан бошқарилса, ривожланиш одатда изчил бўлади.
Масъулият ва кичик масалаларга ҳам эътибор қаратиш биринчи ўринга чиқади. Қарор қабул қилувчи тузилмаларда аёлларнинг фаолият олиб бориши сиёсатнинг ижтимоий йўналтирилишини таъминлайди.
Мен масъулиятни ўз зиммасига олишга ёки етакчи бўлишга қарор қилган аёллар учун алоҳида қийинчиликлар бор деб айтмаган бўлардим. Асосийси, ўзингизга бўлган ишонч, - деди Нарбаева.
Сенат раиси айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда аёллар бизнесда - 39%, миллий парламентда - 32%, сиёсий партияларда - 46%, олий таълимда - 47%га етган . Умуман Ўзбекистон бўйича раҳбарлик лавозимида ишлаётган аёллар улуши 27 %га етган.