Қозоғистонда қалбаки салкам миллион доллар ёқиб юборилди - видео

Қозоғистонда қалбаки 975 минг доллар ёқиб юборилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Қозоғистонда қалбаки валютанинг йирик партияси йўқ қилинди.
Молиявий мониторинг агентлиги ходимлари тезкор тадбир давомида 293 минг доллар миқдорида қалбаки банкнотларни сотмоқчи бўлган Олмаотада яшовчи фуқарони қўлга олишди.
Олиб борилган тинтувлар натижасида ноқонуний муомаладан 975 мингдан ортиқ қалбаки доллар мусодара қилинди.