Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада трансчегаравий хаб қуради

Қозоғистон 4та трансчегаравий хаб қуришни режалаштирди: 2та - Россия билан чегарада, 1тадан - Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев маҳаллий бизнеснинг қўшни давлатлар бозорларига чиқиши учун замонавий инфратузилмани ривожлантириш ҳақида гапирди. Бу ҳақда Қозоғистон президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қозоғистон Ўзбекистонда 3та улгуржи-савдо марказини қурмоқчи

"”Хоргос” халқаро трансчегаравий ҳамкорлик маркази муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу ишлар доирасида яна тўртта трансчегаравий хаб қуриш режалаштирилган: иккита - Россия билан чегарада, биттадан - Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада. Бу транзакция харажатларини камайтиради, транспорт логистикаси самарадорлигини оширади ва натижада экспорт ҳажмимизни оширади”, - деди Тоқаев “Олтин сапа” ва “Париз” мукофотлари ғолибларини тақдирлаш маросимида.

Президент ўз нутқида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, замонавий сифат тизимларини жорий этиш муҳимлигини таъкидлади.
"Корхоналарда бизнес-жараёнларнинг диагностикаси ушбу соҳадаги жаҳон тенденцияларига мос келиши керак. Бу биринчи навбатда рақамлаштириш ва Саноат 4.0 элементларидан фойдаланиш ҳақида бормоқда. Шу муносабат билан "Олтин сапа" танлови талабларини босқичма-босқич янги талабларга мувофиқлаштириш керак”, — деб қўшимча қилди Қосим-Жомарт Тоқаев.