ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Тошкентда йўл кенгайиши ва янги транспорт боғламаси қурилиши муносабати билан Қўйлиқ бозори деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
"Тошкентда йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган. Шу муносабат билан "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади", - дейилган хабарда.
Ушбу реконструкция тафсилотлари кейинроқ маълум қилиниши хабар қилинган ва бўлажак транспорт узели қандай ишлаши акс этган 3d видеоcи эълон қилинди.