ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ҳиндистон Россия билан мамлакатда 600 минг донадан ортиқ Калашников АК-203 автоматларини ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома имзолади, деб хабар қилди Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев.
Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон россиялик ҳамкорлар ёрдамида қурол ишлаб чиқариш бўйича малака олади.
АК-203 хорижий автоматлардан қолишмайди ва ҳатто кўп жиҳатдан улардан ошиб кетади.
2019 йил март ойида Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакат шимоли-шарқидаги “Корва” қурол-яроғ заводида АК-203 автоматларини ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхона очилишини эълон қилди. Россиянинг Калашников концерни Indo-Russian Rifles Private Limited акцияларининг 42 %га, яна 7,5 % Рособоронэкспортга тегишли. Акцияларнинг назорат пакети (50,5%) давлатнинг ўзида қолди.
Куни кеча Ҳиндистон Россия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича бир қатор шартномалар имзоланди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Ражнатх Сингх Россия мудофаа вазири генерал Сергей Шойгунинг Нью-Деҳлига ташрифи чоғида айтиб ўтди.