ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Фавқулудда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Денов шаҳриги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, 30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.
Аввалроқ Деновдаги “Инденим” савдо мажмуасида чақнаш юзага келгани ва 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати олгани хабар қилинган эди.