ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш юзасидан расмий маълумот берди.
Вазирлик хабарига кўра, ҳодиса 7 декабрь куни соат 03:57 да шаҳарнинг Мустақиллик кўчасидаги 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси рўй берган. Чақнаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.
Портлаш оқибатида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.
Дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.