Россияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланиш тасдиқланди

ЖАР ва унга чегарадош бўлган мамлакатлардан қайтган ва обсерваторга жойлаштирилган жами 10 нафар россияликда коронавирус тасдиқланган. Уларнинг икки нафарида омикрон аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Жанубий Африка Республикасидан (ЖАР) Россияга қайтган икки кишида коронавируснинг омикрон штамми аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости Роспотребнадзор маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Россияга қайтган ва коронавирусга ПЗР тести мусбат чиққан икки кишида коронавируснинг омикрон штамми тасдиқланган. Таҳлилни Роспотребнадзорнинг Эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти ўтказган.
ЖАР ва унга чегарадош бўлган мамлакатлардан қайтган ва обсерваторга жойлаштирилган жами 10 нафар россияликда коронавирус тасдиқланган.
“Бошқа беморларнинг тадқиқотлари давом этмоқда, вазият Роспотребнадзорнинг алоҳида назорати остида”, - дейилган хабарда.
ЖССТ омикрон штаммдан бирорта ҳам ўлим қайд этилмаганини тасдиқлади
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ботсвана ва ЖАРда аниқланган коронавируснинг янги штамми ҳақида ўтган ҳафта хабар берган эди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, янги штамм С-оқсилида жуда кўп мутациялар ташкил қилишган қодир бўлиб, у жуда фаол тарқалиш ва касалликка чалинганлар ҳамда эмланганлардаги мавжуд антитаначаларга чидамлилик хусусиятига эга.
Ташкилот янги штаммни “хавотирли” дея топган ва унга “омикрон”- юнон алифбосидаги 15-ҳарф номини берган.