Мирзиёев Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиром билдирди – фото

Президент Нур-Султон шаҳридаги “Отан корғаушилар” монументига гул қўйди. У Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳридаги "Отан корғаушилар" ("Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Унинг баландлиги 37 метр. Монумент марказида Ватан тимсоли - она тасвирланган.
1 / 5
Официальный визит Шавката Мирзиёева в Казахстан
2 / 5
Официальный визит Шавката Мирзиёева в Казахстан
3 / 5
Официальный визит Шавката Мирзиёева в Казахстан
4 / 5
Официальный визит Шавката Мирзиёева в Казахстан
5 / 5
Официальный визит Шавката Мирзиёева в Казахстан
Хорижий давлатлар раҳбарлари бу ёдгорликка гул қўйиб, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиромини билдирадилар.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга ташриф буюрди. Уни аэропортда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг шахсан ўзи кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 6 декабрга мўлжалланган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон 5,9 миллиард долларлик шартнома ва битим имзолади