ОДКБ: биз Марказий Осиёдаги вазиятни нормаллаштиришга ҳисса қўшдик

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар хавфсизлик тизимини мустаҳкамлаши керак. Бу ҳақда КХШТ бош котиби ўринбосари Валерий Семериков Sputnik агентлигига берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.
Sputnik
Йилни сарҳисоб қилар экан, Семериков, коронавирус пандемиясига қарамай, КХШТ ўз коллектив кучларини тайёрлаш бўйича барча чора-тадбирларни амалга оширганини, хусусан, афғон-тожик черасидаги кескин вазиятни инобатга олган ҳолда ўқув машғулотларининг аксарият қисмини Марказий Осиёда ўтказганини таъкидлади.

"Бу (машқ - Sputnik) тожик-афғон чегараси ҳудудида вазиятни нормаллаштиришга ҳисса қўшди. Биз коллектив кучларимизнинг имкониятларини намойиш қилдик", - деди у.

КХШТ машғулотлари Ташкилотга аъзо давлатлар минтақада вазият кескинлашган тақдирда қатъий ва келишилган ҳолда ҳаракат қила олишини кўрсатди, деб ҳисоблайди Валерий Семериков.
"Афғонистон - Марказий Осиё минтақасида алоҳида муаммо, алоҳида нуқта. Афғонистон узоқ вақтдан бери ташвиш уйғотиб келмоқда. Булар Афғонистон ҳудудидан келаётган таҳдид ва чақириқлар - гиёҳванд моддалар, ноқонуний миграция, терроризм", - дейди КХШТ раҳбари ўринбосари.
Валерий Семериков қайд этишича, ушбу омилларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, ташкилот келаси йили Қозоғистон ҳудудида тезкор ҳаракат қўшинлари билан машғулотлар ўтказишни режалаштирган, бошқа машғулотлар эса Тожикистонда бўлиб ўтади.
“Қирғизистон ҳудудида “Бузилмас биродарлик” тинчликпарвар кучлари билан биргаликда машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, — деди Семериков.
Кескинликнинг яна бир омили – бу НАТОнинг ҳаракатлари, дейди Валерий Семериков.
"НАТО тўқима баҳона билан Шарқий Европа давлатлари ва Болтиқбўйи давлатлари ҳудудида ўзининг ҳарбий гуруҳлари, ҳарбий инфратузилмасини қурмоқда. Бу - Беларус ва Россияга бевосита яқин", - дейди эксперт.
Шимолий Атлантика алянси ҳам машғулотлар сонини сезиларли даражада оширди, бироқ уларнинг провокацион йўналиши халқаро ташкилотлар эътиборидан четда қолмоқда, дея таъкидлайди КХШТ раҳбари ўринбосари.
Валерий Семериковнинг сўзларига кўра, КХШТ бу фактларни қайд этмоқда ва ўзининг хавфсизлик тизимига янада кўпроқ эътибор қаратмоқчи. Шундай қилиб, жорий йилда КХШТга аъзо давлатлар КХШТ шериклик ва кузатув тизимини яратиш бўйича ҳужжатлар тўпламини ратификация қилиш жараёнларини якунлади.
“Ҳозир биз манфаатдор вазирликлар, идоралар, КХШТ котибияти, халқаро ташкилотлар ва КХШТ кузатувчиси ёки ҳамкори мақомини олишни хоҳловчи учинчи давлатлар билан ишлаяпмиз”, — деди Семериков.