ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Саудия Арабистони 2022 йил 1 январидан Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси билан эмланганларнинг подшоҳлик ҳудудига киришига рухсат беради. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, “Спутник V” вакцинаси билан эмланганлар мамлакатга келишлари билан 48 соат карантинда бўлишлари ва коронавирусга ПЗР тест топширишлари керак.
Шу тариқа “Спутник V” вакцинаси билан эмланганларнинг Умра ва Ҳаж зиёратини амалга ошириш имкониятлари пайдо бўлади.
Саудия Арабистони “Спутник V” вакцинаси билан эмланган кишилар боришлари мумкин бўлган 102 та давлат қаторига қўшилган.