ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Декабрь ойида “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 та қатнови амалга оширилади, деб хабар қилмоқда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати.
Поездлар Волгоград шаҳри “Волжский” темир йўл вокзалидан 4, 6, 10, 13,17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ҳаракатланади.
Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни е-ticket.railway.uz сайтидан электрон тарзда харид қилиш мумкин. Чипта нархлари 1,6 миллион сўмдан бошланади.
Бу қатновлар пандемия даврида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга мамлакатга қайтишлари учун қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Россиядан Ўзбекистонга бешта махсус поезд қатнови йўлга қўйилган эди.