ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг Акмола вилоятидаги трассада пиротехника ортилган юк машинасининг тиркамаси ёниб кетди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.
Ҳодиса Бурабай туманида 4 декабрь куни соат маҳаллий вақт билан 21:26 да рўй берган. Нур-Султан – Шучинск йўлининг 212 километрида DAF русумли юк машинасининг тиркамасида ёнғин келиб чиққан. Унга пиротехника воситалари ортилган бўлган.
Ёнғин бартараф этилган. Қурбон ва жабрланганлар йўқ.