ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, музокараларда сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф якунида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.