ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда дарахтлар атрофи бетонлангани акс этган суратлар тарқалди.
Экология қўмитаси ахборот хизматининг хабар қилишича, бу ҳолатни Жиззах вилояти бошқармаси ўрганиб чиққан.
Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси Дўстлик маҳалласи Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахт атрофи "Файз-Барака" МЧЖ ходимлари томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилгани аниқланган.
“Дарахтларнинг барчаси 38 туп арча, 7 туп ясин, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп элдор қарағайи, 12 туп айлан дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб олинди ва уларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинди”, - дейилган хабарда.
Корхонанинг бунга йўл қўйган ходимларига нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.