Россия президенти Владимир Путин 6 декабрь куни Ҳиндистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Россиянинг Нью-Делидаги элсичи Николай Кудашев хабар қилди.
"Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг учрашуви якунида кенг кўламли муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган қўшма баёноти эълон қилинади", - деди элчи журналистларга.
Кудашев айтишиг кўра, айни дамда ушбу учрашувда имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда. Уларнинг таркибига жумладан Россия ва Ҳиндистоннинг БМТ доирасида ҳамкорлиги, БМТни ислоҳ қилиш бораисдаги баёнотлари, халқаро ва ҳудудий можароларни ҳал қилиш борасидаги баёнотлар киритилган.
Шунингдек Владимир Путин ва Нарендра Моди кўп қиррали дунё, стратегик барқарорликни сақлаб қолиш, янги хавф ва чақириқларга қарши биргаликда ишлаш ҳамда БРИКС, ШҲТ, РИК, G20 каби ташкилотлар доирасида биргаликда ишлашмасалалари кўриб чиқилади, деди элчи.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ҳиндистон етакчилари сўнгги бор 2019 йилнинг ноябрь ойида БРИКС саммити доирасида учрашув ўтказишган эди.