“Омикрон” пандемияни тугатиши мумкин – вирусолог

Янги штамм инсон организмида енгил кечади ва ушбу штамм орқали орттирилган иммунитет коронавируснинг бошқа штаммларидан ҳимоя қилиши мумкин
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Коронавируснинг янги штамми - “омикрон” пандемияни тугатиши мумкин, деб ҳисоблайди Гамалея номидаги Иммунология маркази вирусолог профессори Анатолий Альтштейн, Sputnik радиосига.
Унинг сўзларига кўра, омикрон-штамм аниқланганига яқинда бир ой бўлади, лекин ўтган вақт ичида омикрон-штамми юққан беморларнинг бирортасида касаллик оғир кечгани ёки ўлим ҳолатлари бўлгани кузатилмаган. Лекин шу билан бирга ушбу штамм ўта юқумлилиги аниқланган.
“Омикрон одамларга юқади, биз енгил кўринишдаги касалларни кўрамиз ва шундан сўнг ҳеч қандай коронавирус бизга хавфли бўлмайди”, - деди Альтштейн.
Масалан, ЖАРда у бир ойдан кам вақт ичида коронавируснинг дельта ва бошқа штаммларини сиқиб чиқариб юборган ва сўнгги кунларда аниқланаётган ҳолалатларнинг аксарияти омикрон-штаммга тўғри келмоқда.
Ўта юқумлилик - янги вирус хусусиятларидан бири. Унинг S-оқсилида мутациялар жуда кўплиги билан изоҳланади. Яъни вируснинг геноми барқарор бўлмаса, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди.
Коронавирусдан ўлим ҳолатлари сони гриппнинг ўлим ҳолатлари сонига тенглашганда пандемия тугагани ҳақида хулоса қилиш мумкин, деди вирусолог.
"Ҳозирча вирус ёшик катта кишиларга етиб бормаган, лекин дастлабки хулосаларга кўра "омикрон" ўз оқибатларига кўра, унчалик қўрқинчли вирус эмас", — деб қўшимча қилди шифокор.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми илк бор Ботсванада 11 ноябр куни аниқланган эди. Шундан сўнг ЖАР, Гонконг ва бошқа давлатларга тарқалди. Бугунги кунда омикрон 27та давлат ҳудудида аниқланган.
Унинг асосий хусусияти – ўта юқумли ва инсоннинг касал бўлиб тузалиш ва вакциналаш орқали орттирган иммунитетини чаплаб ўта олади. ЖССТ янги штаммни “хавотирли” деб тан олиб унга грек алфавитининг 15 ҳарфи – “омикрон” номини берган эди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко вакцина COVID-19дан ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли – вакцина олиш бўлиб қолаётганинимаълум қилган эди. Дарҳақиқат вакцина олган киши коронавирусга чалинса-да унинг оғир оқибатларига чалинмайди, касаллик енгил кечади. Россияда вакцина олганлар орасида касалланганлар сони 0,03 фоиздан ошмайди.
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқаросида "омикрон" штамми аниқланди