Жозе Моуринью Ўзбекистон делегациясини чопонда кутиб олди

Ўзбекистонлик меҳмонларни кутиб олиш учун Жозе Моуриньо чопон ва дўппи кийди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Италиянинг "Рома" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзбекистон делегациясини зарчопон ва дўпиида кутиб олди.
Ўзбекистонлик меҳмонлар таниқли футбол мураббийига чуст пичоғи совға қилишди.
"Жозе Моуриньога Чуст пичоғи совға қилинди", - деб ёзиб қолдирди ШОмуродов ўз инстаграмида.
Эслатиб ўтамиз, август ойида "Рома" Шомуродов билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ўзбекистонлик футболчи энди "бўрилар" сафида 14 -рақами остида ўйнайди. Элдор Шомуродов 2020 йилда Италиянинг "Женоа" жамоасига Россиянинг "Ростов"идан ўтган эди.