АИС президенти: Ўзбекистонлик талабалар – Россияда энг фаоллардан бири

Бугунги кунда Россия ОАВлари ва уларнинг филиалларида 43 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари таҳсил олмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўзбекистонлик ёшлар Россия талабалар жамоасини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда.
Бу ҳақида Sputnik мухбирига “Бизни Россия дўстлаштирди” форуми доирасида Хорижий талабалар ассоциацияси (АИС) президенти Вишал Шарма ҳикоя қилиб берди. Россия фан ва олий таълим вазирлиги томонидан ташкил қилинган Форум Калуга вилоятида 1-3 декабр кунлари бўлиб ўтди.
Шарма айтишига кўра, форумда 33 мамлакатдан 47 нафар делегат иштирок этди. Улардан уч нафари ўзбекистонлик талабалар эди.
“Россияда таълим олиш йил сайин кўпроқ ўзбекистонлик талабаларни жалб қилмоқда, демак АИС ҳам ривожланмоқда. Ассоциация хориждан келган талабаларга янги муҳитга тезроқ мослашиш учун имкон яратади. Ўзбекистонлик талабалар Ассоциациянинг энг фаол талабалардан бири”, - дейди Шарма.
Россия Таълим вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Россия ОАВлари ва уларнинг филиалларида 43 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари таҳсил олмоқда.
“Россияда ўзбекистонлик талабалар ўқишдан ташқари илмий, маданий ва волонтёрлик фаолиятларида ҳам иштирок этмоқда. Узоқ чет эл мамалкатларидан келган талабаларга рус тилини ўрганишга ёрдам беришмоқда. Албатта, бунда ўзбекистонлик талабаларга Россия билан умумий тарих ва менталитет ёрдам бермоқда”, - деб ҳисоблайди Шарма.
Ундан ташқари ўзбекистонлик талабалар сўнгги икки йил давомида COVID-19га қарши ўтказилаётган тадбирларда жиддий ёрдам кўрсатишмоқда, дейди Россия Халқлар дўстлиги университети Волонтёрлик маркази бошлиғи Евгения Ряплова.
“Фақат бизнинг университетда волонтёрлар умумий сони мингга яқин ва улардан 30% - ўзбекистонлик талабалар, дейди марказ бошлиғи. – Пандемиянинг энг бошидан бери талабалар эҳтиёжи борларга озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари сотиб олишга ёрдам бериб келишмоқда”.
Бу йил Ўзбекистон ва Россия орасида Иккинчи таълим форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида 30 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалдари имзоланди. Ушбу шартномалар Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантириш давлатлар орасида маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади, дейди Вишал Шарма.