Россияда ковиддан кейин безовталанишга қарши дори ишлаб чиқилди

Россиялик олимлар "Авиандр" коронавирусидан кейин безовталанишга қарши дори ишлаб чиқди ва у синовдан ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россиялик олимлар “Авиандр” коронавирусидан кейин безовталикка қарши дори ишлаб чиқди, ҳозир препарат синовдан ўтказилмоқда.
“Спутник Лайт” ва бурунга сепиладиган вакцинани бир вақтнинг ўзида олиш мумкинми
2-босқичдаги клиник тадқиқотларда препарат юқори самарадорлик ва хавфсизликни кўрсатди, деди РИА Новости агентлигига “Авинейро” лойиҳаси тиббий директори Елена Якубова.
Безовталик коронавируснинг энг кенг тарқалган асоратларидан бири бўлиб, бу руҳий ва когнитив саломатлик муаммоларининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. Касаллик кундалик нарсалар ҳақида доимий, ҳаддан ташқари ташвишланиш билан тавсифланади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келиш бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ одам ушбу касалликдан азият чекмоқда.
8 ҳафталик терапиядан сўнг, Гамильтон ташвиш шкаласи бўйича умумий балл икки бараварга камайди, шунингдек препарат руҳий сиқилишга қарши таъсирини кўрсатди.