ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россиянинг "Газпромнефть" компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заовдида АИ-80 ўрнига АИ-92 навли бензинни саноат миқёсида ишлаб чиқариш технологиясини бериши мумкин, деб маълум қилмоқда "Ўзбекнефтгаз".
Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар доирасида “Газпромнефть-Промышленные Инновации” компанияси янги инновацион “Ароформинг” технологиясини тақдим этди. Ушбу технологиянинг вазифаси - енгил бензин фракцияларини махсус катализатор ёрдамида метанол билан таъсир эттириш йўли орқали юқори октанли автобензин маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат.
Таклиф этилаётган технологияни келгусида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида тадбиқ этиш, у ерда ишлаб чиқарилаётган “АИ-80” автобензин ёнилғисидан тўлиқ воз кечиш, ҳамда юқори октан сонли автобензин ёнилғиларини ишлаб чиқариш имконини беради, - дейилган хабарда.
Томонлар, йиллик қайта ишлаш қуввати 20,0 минг тонна бўлган “Ароформинг” технологик қурилмани Бухоро заводида тадбиқ қилиш учун, “Газпромнефть-Промышленные Инновации” компаниясининг илмий марказида керакли тадқиқотларни ўтказиш, тегишли технологик маълумотлар билан алмашиш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини кўриб чиқишга келишиб олишди.
Маълумот учун, ушбу музокаралар Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиё нефть кимёси ва нефтни қайта ишлаш 2021” 8–халқаро конференцияси доирасида амалга оширилди. Анжуманда жами 23 та давлатнинг газ-кимё ва нефть-кимё соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар ва уларни амалга ошириш бўйича номдор компаниялари мутахассислари иштирок этишди.
"Газпромнефть" Россиянинг энг йирик 3та нефть компанияларидан биридир. "Газпромнефть" 2020 йилда 96,1 млн.тонна нефт эквивалентига тенг углеводородлар қазиб олган 40,4 млн. тонна нефтни қайта ишлаган. Компания Россиянинг энг инновацион нефт компанияси ҳисобланади. "Газпромнефть" Арктикада нефт қазиб олишни бошлаган биринчи Россия компаниясидир. Компания ходимлари сони 83 минг. рых заправках вместе с тем начал наблюдаться дефицит