ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Янги ҳужжатлар қабул қилингандан кейин Россиядаги меҳнат мигрантлари ҳаётида нима ўзгаради. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти директори Олтинай Омурбекова Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, республикадан келган мигрантлар қандай имтиёзларга эга бўлиши ҳақида айтди.
Унинг сўзларига кўра, фуқаролар ЕОИИга аъзо бўлган "бешлик"дан ташриф буюрувчиларга тегишли бўлган барча имтиёзларга эга бўлишади.
Омурбекова улардан энг муҳимларини санаб берди:
Миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш бўйича квоталар бўлмаслиги, Россияда иш берувчи чет эл фуқароларини квота бўйича ишлашга жалб қилиш учун рухсатнома олиш тартиби жорий этилган.
Таълим олганлик ҳақида ҳужжатлари автоматик равишда тан олинади, 4та мутахассисликдан ташқари - фармацевтика, тиббиёт, юридик ва педагогика. Охирги иккитаси бўйича ўзгартиришлар ЕОИИ тўғрисидаги битимга қўшичалар киритиш тўғрисида ҳужжат тайёрланди. Эҳтимол, улар йил охиригача қабул қилинади.
Меҳнат қобилиятини йўқотиш ҳолатида мажбурий суғурта. Ишчилар қабул қилувчи давлат фуқаролари каби барча ижтимоий ҳимоя хизматларидан, жумладан, мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.