НАТО “Россия режими” билан Эстонияда танк жангига киришди

Беларус президентининг иттифоқдош республика ҳудудида Россия ракеталари жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабаридан сўнг НАТО бош котиби Шарқий Европада ракета жойлаштириш ҳақидаги гапларини дарҳол унутди.
Sputnik
НАТОнинг Россияга қарши агрессив риторикаси кундан-кунга кучайиб бормоқда. Альянс ташқи ишлар вазирларининг шу ҳафта Ригада йиғилган саммити чоғида, баъзан, уларнинг ўзи бизга қарши уруш эълон қилмоқчи бўлгандек туюларди. Вазият шу даражага етдики, НАТО Бош котиби Енс Столтенберг, эҳтимол, биринчи марта давлат ҳокимиятига нисбатан “Россия режими” атамасини ишлатди.

Танкли томоша

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг Эстониянинг Россия чегарасига яқин жойлашган ҳудудида танк устида пайдо бўлиши - ушбу оммавий жазаванинг маънавий чўққиси бўлди. У ўзининг ушбу жанговар кўриниши билан Россиянинг “тажовузкор ниятлари"га қаршилик кўрсатишга тайёрлигини билдирмоқчи эканлигини яширмади.
Унинг ўқ бронежилети ва дубулғаси "Россия таҳдиди"нинг жиддийлигини намойиш қилиши керак эди: афтидан, Британия вазирини у “Европа-Россия фронтининг” олд чизиғида эканига ва ҳар дамда унинг боши устидан ўқлаб учиб ўтиши мумкинлигига ишонтиришган.
Келинг, бир лаҳзага тасаввур қилиб кўрайлик, агар Сергей Лавров исталган давлат чегаралари яқинида худди шундай жанговар либосда танк устида пайдо бўлса, Ғарб оммавий ахборот воситаларида нималар бошланар эди? Бундай кўринишни тасаввур қилиш ҳақиқатан ҳам қийин, чунки бизда "дипломатия" сўзи ҳали ҳам классик маънода талқин қилинмоқда.
Трасснинг хатти-ҳаракати эса – яқинда Лавров "номақбул дипломатия" деб номлаган “Ғарб сиёсати феномени”нинг кўриниши бўлса ажаб эмас. Бундай провокацион ҳаракатлар учун аниқроқ атама топиш қийин.
Аслида, биз ушбу ҳафтада Ригада кузатган ҳодисани "номақбул дипломатия"нинг оммавий намойиши деб аташ мумкин ва бу муболаға бўлмайди. Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Россияга қарши энг тажовузкор риторикада гўёки ўзаро рақобатлашаётганга ўхшарди. Дарвоқе, ушбу шунчаки кундалик тадбирни ёритишда, Ғарб ОАВлари қачон бунчалик жонбозлик кўрсатганини эсла олиш мураккаб.
Ҳақиқатан ҳам, НАТОнинг ушбу саммити олдидан “Россиянинг Украинага қишги ҳужуми” мавзусида ваҳима қўзғаш учун улкан кампания бўлиб ўтди. Гарчи Украинанинг ўзи бундай босимдан довдираб қолган бўлса ҳам, нимадир нотўғри эканлигини ҳис қилди ва бу сохталикни рад этишга ҳаракат қилди, ҳатто Россияни уни тарқатишда айблади. Украинанинг ғарбий "шериклари" эса “кўринмас таҳдиднинг”жиддийлигига қатъий ишонтиришга ҳаракат қилишди. "Қўрқувнинг кўзи катта бўлади" ибораси охир-оқибат Германия DW нашри мақооласида аён бўлди. Улар Украина чегараласида "115 миллион россиялик ҳарбийлари " тўплангани ҳақидаги хабарига айланди. Албатта бу шунчаки хато рақам, лекин у Ғарбда Россияга қарши таҳлика даражаси нақадар юқори даржасида далолат беради.

Бош ролда - Столтенберг

Россиянинг Украина чегараси яқинида “қўшин тўплаганини” ушбу саммила сўзга чиққан раҳбарларнинг барчаси эсга олди. Столтенберг айниқса катта жонбозлик кўрсатди. Лавров айтганидек НАТО айни дамда Ғарбнинг бош рол ижрочиси, яъни бош оратори деган эди.
Россяи ТИВ раҳбари Столтенберг Норвегия Бош вазири сифатида ақли расо сиёсатчи сифатида ўзини намойиш этган эди бўлганини эслаб, афсус билан “унга нимадир бўлди ёки уни тажовузкор бўлишга мажбур қилишмоқда", - деган эди.
Столтенбергнинг яқинда эълон қилган "Германиядан шарқий ҳудудларда ҳам" ядровий ракеталарни жойлаштириш эҳтимоли борлиги ҳақидаги баёноти бунинг яққол тасдиғидир. Айтиш жоизки, НАТО раҳбарининг ушбу баёноти ҳар қандай "қизил чизиқлар" ва ҳатто халқаро шартномаларни ҳам бузади. Лекин дунёнинг асосий оммавий ахборот воситалари буни қандайдир “сезмай қолишди”. Фақат россиялик дипломатлар бундай ёндашувни қабул қилиб бўлмаслигини қайд этишди холос.
Лекин Беларус президенти Александр Лукашенконинг баёнотига Ғарб ОАВлари дарҳол жавоб қайтаришди. Беларусь президенти ўз мамлакатида Россия ракеталари жойлаштирилилиши мумкинлигини Дмитрий Киселев билан суҳбатда айтиб ўтган эди. Столтенберг тўсатдан ўзининг "Германия шарқида" ракеталар жойлаштириш ҳақидаги сўзларини "унутди" ва Лукашенконинг "таҳдидлари" га жавобан, НАТОнинг бундай қуроллар кўп йиллар давомида бўлган мамлакатлардан бошқа ҳудудда "ҳеч қандай ядро қуролини жойлаштириш” ҳақида режаларии йўқлигини маълум қилди. Эътибор беринг бир кишининг мутлақ икки хил қарама қарши баёнотлари орасида атиги 12 кун вақт ўтди! НАТО раҳбарининг бундай икки хил баёнотига бирорта ҳам ғарбий журналист эътиборини қаратмади.
Бироқ, дўстона тарзда, Ғарб ҳам бу аломатлардан хавотирда бўлиши керак. Ахир, энг қудратли ҳарбий блок раҳбарининг баёнотларидаги бундай очиқ-ойдин қарама-қаршиликлар тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳа, НАТО Бош котибининг ваколатлари ниҳоятда чекланган, бу лавозим аслида "маросим" миыёсида бўлиб қолган. Аммо, охир-оқибат, унинг қўмондонлиги остида маълум бир ҳарбий инфратузилма ҳам мавжуд. Устига устак танк минган вазирлар бошқа жойга ўтиб кетиши мумкин.
Шунингдек айрим “аспирантлар” ҳам НАТО бош котиби кўзига қараб, унинг ҳар қандай ишорасини кутиб туришибди. Ахир улар бош котибнинг ҳар қандай ишорасини нотўғри қабул қилишлари ва бир талай хато ишларни қилиб қўйишлари мумкин. 2008 йилда Грузия президенти Саакашвили ҳам НАТО ва АҚШнинг хабарини ана шундай нотўғри талқин қилган эди.

Эслаб қолинг: НАТО Украинани ҳимоя қилмайди

Столтенберг ўта "унутувчан" бўлишига қарамасдан, Украинадаги вазиятни Грузия сценарийсига келтириш Киев учун ҳам, Вашингтон учун ҳам нохуш оқибатларга олиб келишини яхши тушунади. Шу сабабли, бош котиб беш кун ичида уч марта Киевга бир хил сигнални такрор ва такрор жўнатди: НАТОнинг Украина олдида уни ташқи ҳужумдан ҳимоя қилиш мажбурияти йўқ. Бу украиналик сиёсатчиларнинг милитаристик ҳис-туйғуларини бироз қамал қилди. Шу билан бирга, Британиянинг Киевдаги элчиси Мелинда Симмонс Британиянинг “Миррор” газетасининг "Россия билан уруш бошланган тақдирда" Лондон Украинага 600 та махсус кучларини юбориш режаси борлиги ҳақидаги сохта маълумотларини рад этди. Аммо Киевда улар бу "янгилик"ларни бир неча бор қувонч билан эълон қилишга улгурди.
Столтенберг Ригада яна бир бор “Украина ва Грузиянинг НАТОга кириши масаласи”га изоҳ берди Шу билан бирга, Столтенберг Украина ва Грузиянинг НАТОга қўшилиш эҳтимоли ҳақида доимо такрорлашда давом этмоқда. Ва у яна бир бор Россия бу борадаги қарорларга "вето қўйиш ҳуқуқига эга эмас"деб такрорлади. Демак, НАТО биздан доимий аснода ҳарбий инфратузилмамизни чегарадан олиб ташлашни талаб қилганда - бу “уларнинг” иши, лекин Москва НАТО инфратузилмасини Россия чегараларига яқинлаштирмаслик талабларини қўйганида, бу “бизга тегишли эмаслиги” маълум бўлди.
Ригада Столтенберг "Россия ўз таъсир доираларини ўрнатишга ҳақли эмас"дея қатъий эълон қилди. Негадир Вашингтон “Монро доктринаси”ни бутун Жанубий Америка унинг “таъсир зонаси” деб даъво қилганда, Шимолий Атлантика альянси бунга қарши эмасди. Яқинда Сергей Лавров Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хосеп Боррелнинг “сиз узоқдасиз, бу эса бизники” деган тамойилдан келиб чиқиб Африка Европанинг “таъсир доираси” эканлигини эълон қилганда ҳам - Столтенберг томонидан ҳеч қандай норозилик кузатилмади. Бундан хулоса қилишимиз мумкинки: Альянс бош котиби бу дунёда фақат Россия ўз манфаатлари ва таъсир зоналарига ҳуқуқига эга эмас, деб ҳисоблайди. Айни пайтда, Москва Украинанинг НАТОга кириши ва бу блокнинг ҳарбий инфратузилмасининг бизнинг чегараларга яқинлашиши "қизил чизиқ" эканлигини, ундан ташқарига киришга рухсат бермаслигимизни бир неча бор ва изчил таъкидлади. Ваҳоланки бу ерда гап Ғарб ва Украина ўртасидаги муносабатларда эмас, балки Россиянинг ўз хавфсизлиги ҳақида кетмоқда.

Аниқ музокаралар ва ёзма шартнома

Шу ҳафтадаВладимир Путин Ғарбга “НАТОнинг шарққа қараб силжиши ва Россия ҳудуди яқинида бизга таҳдид солувчи қурол тизимларини жойлаштиришни истисно қиладиган аниқ келишувларни ишлаб чиқиш” учун “аниқ музокаралар” бошлашни таклиф қилди. Шу билан бирга, Альянснинг оғзаки ваъдалари энди бизни қониқтирмайди: бир вақтлар Михаил Горбачев ва Борис Елцинга берилган шу каби "кафолатларни" ҳамманинг эсида. Агар биз Блок бош котиби бир неча кундан кейин ядровий ракеталар ҳақидаги ўз сўзларини унутиб қўйганини кўрсак, НАТОнинг қандай кафолатлари ҳақида гапириш мумкин?
Шунинг учун, энди Москва қонуний кучга эга шартномаларни талаб қилади, синчковлик билан "қизил чизиқлар" тортади ва агар керак бўлса, улар бузилган тақдирда қаттиқ симметрик жавобларга беради. Ҳа, ҳозирда жамоавий Ғарб, улар ўртасида ҳукмрон бўлган Россияга қарши васваса шароитида конструктив мулоқотга қодир эмас.
Шунга қарамай, Лукашенко билан бўлган бир интервью Столтенбергнинг Полша ёки Болтиқбўйи давлатларида ядровий ракеталарни жойлаштириш ғоясига муносабатини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Аммо миллий манфаатларимизга таҳдид янада кучайса, Россия бундан ҳам узоққа бориши мумкин. Ахир бизнинг бошқа қитъаларда ҳам иттифоқчиларимиз бор. Ва НАТО учун Никарагуа, Венесуэла ёки Куба президентларининг ана худди шундай ҳаяжонли интервьюларини кутмаган афзалдир.