ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Коронавирусга қарши “Спутник Лайт” ва бурунга сепиладиган вакцина билан бир вақтнинг ўзида эмланиш мумкин. Бу ҳақда Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди.
“Бунинг организм учун зарари йўқ”, - деди Гинцбург. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Октябрь ўрталарида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги SPRAY 08-Гам-КОВИД-Вак-2021 вакцинасининг клиник синовларини ўтказишга рухсат берган эди. Гамалея маркази директори Александр Гинцбург бу вакцинанинг ҳеч қандай ножўя таъсирлари қайд этилмаганини маълум қилди.
Ноябрь охирида Россия президенти Владимир Путин аввалига “Спутник Лайт”, бир неча кун ўтиб эса бурунга сепиладиган вакцина билан қайта эмланди.