ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Маҳоратли режиссёр ва сценарист Жасур Исҳаков 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Исҳаков “Ҳақиқат куни”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Шатранж мамлакатидаги саргузаштлар” фильмлари режиссёри.
Шунингдек, у “Балли, Камолиддин”, “Шок”, “Алвидо, ғўр ёшлигим”, “Ҳақиқий эркаклар ови” фильмларида сценарий муаллифи сифатида ишлаган.