Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон ва ЕОИИ: Қўчқоров ҳамкорликнинг энг устувор йўналишлари ҳақида

Евроосиё Конгрессида бош вазири ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров нутқ сўзлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Москвада Иккинчи Евроосиё Конгресси бўлиб ўтмоқда. Ялпи мажлисда ҳукумат, бизнес ва илм-фан вакиллари Евроосиё минтақасини қандай ривожлантириш ҳақида фикр алмашишмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ЕОИИ кузатувчи-давлат мақомидан кенг фойдаланмоқда - Мишустин
Форумда Ўзбекистон номидан республика бош вазири ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров иштирок этмоқда.
Муҳокама чоғида Евроосиё тараққиёт банки раиси Николай Подгузов Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлиш учун ариза берганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, масала банк акциядорлари билан келишилмоқда.
Банкимиз 2011 йилдан бери илк бор Ўзбекистондек обрўли ва қудратли акциядор ҳисобига кенгайишни кутмоқда.
Николай Подгузов
Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари республика ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг энг устувор йўналишларини маълум қилди:
Транспорт инфратузилмаси. Ўзбекистон тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имконияти йўқлиги сабабли бу борадаги ҳамкорлик катта қизиқиш уйғотади;
Сув ресурслари. Республика сув манбаларига эга бўлган қўшнилар билан яхши муносабатларга эга. Республика бошқа соҳалар қатори энергетика соҳасида ҳам ҳамкорлик қилмоқчи;
Саноат кооперацияси. Ўзбекистон саноат кооперацияси тўғрисидаги битимни тайёрлаш таклифи билан чиқди. Ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёр;
Молиявий сектор. Ўзбекистон ўзининг молиявий хизматлари бозорини очмоқда – масалан, мамлакатда Қозоғистон банки фаолият юритмоқда ва иккита давлат банкини Россия банкларига сотиш муҳокама қилинмоқда;
Меҳнат ресурслари. Бу Ўзбекистон учун жуда муҳим. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш тарафдори, қўшни давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми ошиб бормоқда.
2020 йилда республика иқтисодиёти 1,7 %га ўсди. Бу йил Халқаро валюта жамғармасиўсишни 6,1% деб баҳоламоқда, аммо биз бу 6,5% дан ошади, деб ўйлаймиз
Жамшид Қўчқоров
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари