Ўзбекистон ва Чеченистон маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқади

Ўзбекистон ва Чеченистон маданият вазирлари Озодбек Назарбеков ва Айшет Қодированинг учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасида янги маданий алоқалар йўлга қўйилади.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков чеченистонлик ҳамкасби Айшат Қодирова билан учрашди.
Встреча министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова с министром культуры Чечни Айшат Кадыровой
Учрашувда фестиваллар, театр ва музейлар фаолиятини янада ривожлантириш каби масалалар юзасидан аҳамиятли ва муҳим бўлган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдирилди.
Шунингдек, икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, ўзаро тажриба алмашиш орқали туризм салоҳиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди
Чеченистонда Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш тажрибасига қизиқиш билдирилди