Омикрон штамми аҳолиси 1,3 миллиарддан зиёд Ҳиндистонда аниқланди

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида коронавируснинг илк омикрон штамми билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Ҳиндистонда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланган икки киши аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Лав Агарвал маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
“Ҳозир мамлакатда омикрон штаммининг иккита ҳолати аниқланган. Ҳар иккита касалланиш ҳолати Карнатака штатида қайд этилган”, - деган у брифинг давомида.
Бу Ҳиндистонда омикроннинг илк ҳолатлари. Касалланганлар 66 ва 64 ёшдаги эркаклар экани айтилмоқда.
Ўзбекистонда янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавируснинг омикрон штамми туфайли 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатади. Шунингдек, Ўзбекистонга 11 та давлатдан келувчилар мажбурий карантинга олинади.