Афғонистон-Эрон чегарасида йирик қуролли тўқнашув рўй берди – видео

Нимрўз вилоятида эронлик чегарачилар ва толиблар* ўртасида оғир қуроллардан фойдаланилган ҳолда тўқнашув юзага келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Афғонистон ва Эрон чегарасида толиблар* ва эронлик чегарачилар ўртасида юз берган қуролли тўқнашув тўхтатилди. Бу ҳақда толиблар* вакили Билол Каримий Tolo News телеканалига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тўқнашувлар Афғонистоннинг ғарбий вилояти Нимрўз вилоятининг Канг уездида куннинг иккинчи ярмида содир бўлган. Каримий юзага келган можаро сабабини очиқламаган. Шу билан бирга бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини таъкидлаган.
Аввалроқ афғон ОАВлари чегарадаги қуролли тўқнашувлар маҳаллий вақт билан соат 17:30 ларда бошланганини хабар қилишган эди. “Толибон”* вакиллари, афғон ОАВларига таъкидига кўра, жанг давомида артеллерия қуролларини қўллаб, бир нечта Эрон назорат ўтказиш пунктлари устидан назорат ўрнатишган. Гап, хусусан, “Дхерис”, “Дўст-Муҳаммад” ва “Болои Сиёҳ Чашмон” пунктлари ҳақида бораётганини хабар қилишган.
Ўз навбатида Эрон ТИВ расмий вакили Саид Хатибзода чегарадаги тўқнашувлар икки томон музокаралари натижасида тўхтатилганини билдирди. Эрон томони маълумотларига кўра, отишмани толиблар* бошлашган. Улар хатолик билан эронлик фермерлар чегара чизиғини кесиб ўтди деб, уларни ўққа тутишган. Теҳрон толиблар* Эрон назорат пунктларини эгаллаб олишга ҳақидаги хабарларни рад этди.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.