Валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо енгиллаштирилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекка тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистонда валюта бойликларини ноқонуний олиш ёки ўтказганлик учун жазо чоралари енгиллаштирилди. Бу президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни имзолаган қонундан маълум бўлди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш валюта бойликлари мусодара қилинган ҳолда 15 суткагача (олдин тўлиқ 15 сутка) маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.
Маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача (олдин 20 БҲМ) жарима қўлланилади.
Ўзгаришлар 1 декабрдан бошлаб кучга киради.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 18 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 19 ноябрда маъқулланган эди.
Товарлар нархларини чет-эл валюталарига боғлаш мумкин бўлди