Тошкент вилоятида электр узатиш тармоғи “Сирғали” подстанциясига уланмоқда

Электр узатиш тармоғи “Сирғали” подстанциясига уланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотига ортиб бораётган талабини қоплаш мақсадида узунлиги 18 км бўлган 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини “Сирғали” подстанциясига улаш ишлари амалга оширилмоқда.
Электр узатиш тармоғини қуриш ишлари “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Қурилиш-монтаж ишлари жорий йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган.