ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Маълумки, бир пиёла хушбўй чой қиздириш ва кайфият кўтариш ҳусусиятига эга. Аммо, ичимлик ҳарорати жуда иссиқ бўлмаслиги керак дейди тиббиёт фанлари номзоди, врач-диетолог, гастроэнтеролог Маргарита Арзуманян.
Шифокор айтишича, иссиқ ичимликлар онкологик касалликлар, қизилўнгач ва ҳалқумнинг шикастланишига олиб келиши мумкин. "Шунинг учун ҳам биз чойни совиган ҳолда ичамиз, агар ичимлик ҳарорати тана ҳарорати билан бир хил бўлса нур устига аъло нур бўлади.
Ичимлик бироз иссиқроқ - айтайлик, 40 градусда бўлса истеъмол қилиш мумкин, аммо уни қайноқ ҳолда ичиш асло мумкин эмас. Мен куйдирувчи таъсир бўлмаслиги учун чойни истеъмол қилишдан олдин беш дақиқа кутиб туришни тавсия қиламан", - дейди Маргарита Арзуманян Sputnik радиосига берган интервьюсида.
Гастроэнтерологнинг фикрича, чойнинг қиздириши аслида жисмоний эмас, балки психологик таъсир. "Оғиз ҳароратни ҳис қилади, шунинг учун ҳам қизигандек бўламиз, ошқозон эса ҳароратни ҳис қилмайди. Бу тўғрироғи психологик таъсир"- дейди мутахассис.
Чойни янада фойдали қилиш учун эксперт ҳар хил қўшимча моддалар масалан, қуритилган олма, корица, жамбил ёки апельсин пўстлоғи билан дамлашни тавсия қилади.