ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Долларнинг резерв валюта сифатидаги мақомини АҚШ ҳукуматининг ўз сиёсати туширмоқда, масалан, Россия санкциялар сабаб ҳамкорлари билан тўловларни миллий валютада амалга оширишга мажбур. Агар Вашингтон ўз сиёсатини ўзгартирмаса, Россия доллардан узоқлашишда давом этади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Мен долларнинг резерв ва тўлов учун дунёдаги универсал валюта сифатида аҳамиятини йўқотгани ҳақида гапирмадим. АҚШ ҳукуматининг сиёсати долларни қийматини туширмоқда, бизни эса доллар майдонидан узоқлаштирмоқда” - деди Путин “Россия чорлайди!” инвестиция форумининг ялпи мажлисида.
Унинг таъкидлашича, Россия доллардан воз кечмоқчи эмас, ва асосий рус нефтгаз компаниялари тўловларни америка валютасида амалга оширмоқда. Аммо, Путиннинг қўшимча қилишича, АҚШ Москвага ҳарбий-саноат комплексидаги ҳамкорлари билан долларда ҳисоб-китоб қилиш имконини бермаяпти.
“Нима ҳам қилардик, кетишимиз керак (доллардан – таҳр.). Мудофаа саноати билан боғлиқ бўлмаган айрим товарларга нисбатан ҳам санкциялар қўллашди, долларда ҳисоб-китоб қилиш ҳам қийинлашди. Шунчаки, Америка расмийлари ўз қўллари билан муаммоларни яратмоқда” - дея қўшимча қилди у.
Россия етакчиси дунёда доллардаги тўлов ва ҳисоб-китоблар ҳам, олтин валюталари резервларида ҳам камайган, яъни, 61 фоиздан 59 фоизгача пасайиш кузатилди
Унинг сўзларига кўра, дунё олтин захира валюталарида фунт, йена улуши ошган, долларники эса қисқарган. “Агар америкалик сиёсатчилар шундай давом этишса, табиий тарзда доллар қиймати тушишда давом этади”, - дейди Путин.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Россия кўплаб мамлакатлар билан ҳисоб-китоб ва тўловларни миллий валютада амалга оширишни бошлаган. Баъзи халқаро ташкилотларда валюталар саватчалари ташкиллаштирилмоқда. “Бугунги кунда, менимча, асосий тренд- резерв валюталарнинг сони ошишидир. Менимча, араб мамлакатлари ўз резерв валюталарини яратиш устида бош қотирмоқда, евро эса ривожланишда давом этмоқда... албатта тўловлар миллий валютада"- деди Россия раҳбари форумдаги чиқиши давомида.
“Биз доллардан бутунлай воз кечмаймиз, долларда ишлашда давом этамиз, буни доллар қанчалик хоҳлайди билмайман, агар хоҳламаса, керак эмас, қисқартирамиз”, - хулоса қилди Путин.