Ўзбекистонда янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди

Байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва республика ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди.
Ўзбекистонга 11 та давлатдан келувчилар мажбурий карантинга олинади
Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.