ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига Умра зиёратини ҳал этиш учун жўнаб кетди.
Делегация 1 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигида Саудия Арабистонига йўл олган.
Ташриф давомида Саудия подшоҳлиги масъуллари билан ўзбекистонликларни Умра зиёратига юбориш, пандемия сабаб сафарнинг ўзига хос жиҳатлари борасида музокаралар олиб борилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемия туфайли киритилган чекловлар боис сўнгги икки йил давомида мусулмонлар Ҳаж ва Умра зиёратидан бебаҳра қолишган эди.